Тожикистон Роғун ГЭС бўйича Жаҳон банкидан ёрдам сўради

Фото: Тожикистон президенти матбуот хизмати
Тожикистон Роғун ГЭС қурилишини охирига етказиш учун Жаҳон банкидан хорижий инвестициялар жалб қилишда ёрдам кўрсатишни сўради. Тожикистон Миллий банки раиси биринчи ўринбосари Жамолиддин Нуралиев Жаҳон банки катта иқтисодчиси Гоар Гулуман ва ушбу халқаро молия институтининг Тожикистондаги ваколатхонаси раҳбари Ян Питер Олтерс билан учрашувда шу ҳақда гапирган.

Миллий банк матбуот хизматининг хабар беришича, Гоар Гулуман 1 - 10 апрель кунлари Тожикистонда амалий ташриф билан бўлган.
Нуралиевнинг учрашувда таъкидлашича, Роғун ГЭС муҳим минтақавий аҳамиятга эга бўлиб, «минтақадаги мамлакатларнинг арзон электр энергиясидан фойдаланиш имкониятларини яхшилаш имкониятига» боғлиқ. У Роғун ГЭС қурилиши бўйича лойиҳани амалга ошириш учун хорижий сармояларни жалб қилиш борасида Жаҳон банки вакилларига мурожаат қилган.
Тожикистон ҳозирга қадар Роғун ГЭСни асосан ўз маблағлари ҳисобига қурган. Мамлакат Молия вазирлиги маълумотига кўра, 2019 йилда ушбу мақсадлар учун бюджетдан 2 миллиард 100 миллион сомоний (222 миллион АҚШ доллари) ажратилади. Ўтган йили 4,7 миллиард сомоний гидро электр станцияни қуришга кетди, улардан 3,4 миллиарди - бюджет маблағлари, қолган қисми эса 2018 йилга Тожикистонга ажратилган евроботлардан олинди.
Бундан олдин, Роғун ГЭС иккинчи турбинасини ишга тушириш кечиктирилгани хабар қилинганди.
«Азия Плюс»нинг Тожикистон ҳукуматидаги манбаси Роғун ГЭС иккинчи гидроагрегати 2019 йил апрель ойида, режалаштирилган санада ишга туширилмаслигини маълум қилган.
Роғун ГЭС иккинчи турбинасини ишга тушириш муддати кечиктирилганини «Ахбор» сайтининг Энергетика вазирлиги ва «Барки тожик» компаниясидаги манбалари ҳам тасдиқлаган. Ушбу янгилик Тожикистоннинг аксар ҳудудларида аҳоли ҳамда корхоналарни электр энергияси билан таъминлашда чекловлар жорий этилганига бир ой бўлгани фонида тарқалди. Қайд этилишича, бу лимит Роғун ГЭС қурилишида юзага келган муаммолар билан боғлиқ. Расмийлар бу миш-мишларни ҳали изоҳламади.
2018 йил ноябрь ойи ўрталаригача Роғун ГЭС тўғони баландлиги 75 метрдан ошди. Сув омборидаги сув миқдори 214 миллион кубометрни ташкил этди. Кўтарма қурилишининг давоми жорий йил апрел ойида бошланиши кутилганди.
Тавсия этамиз
Алонсо «Реал»да. Энди ким ўзгаради – клуб ёки мураббий?
Спорт | 11:37 / 29.05.2025
Чет эллик жангчилар, хусусан ўзбеклар Суриядан қувиладими?
Жаҳон | 21:35 / 28.05.2025
Москвада шаҳарни билишини исботлаб бермаган таксичилар жаримага тортилади
Жаҳон | 20:35 / 27.05.2025
Бозор – гўшт нархи ҳақида: “Ем-хашак қиммат, мол боқиш осон бўлмай қолди”
Ўзбекистон | 17:00 / 27.05.2025
Сўнгги янгиликлар
-
“Сотилмайди”, лекин сотувда: Бектемирдаги боғ атрофида нима бўляпти?
Жамият | 22:30
-
Туркияда фоҳишаликка мажбурлаб келинган 3 нафар ўзбекистонлик аёл депортация қилинди
Жаҳон | 22:21
-
Трампнинг босимидан сўнг: Россия музокара белгилади
Жаҳон | 21:30
-
Чет элликлар Россияга кириш режалари ҳақида уч кун олдин хабар бериши керак
Жаҳон | 21:12
Мавзуга оид

17:24 / 21.05.2025
Жаҳон банки Ўзбекистонга 200 млн доллар миқдорида имтиёзли кредит ажратади

09:55 / 21.05.2025
Жаҳон банки Ўзбекистонга 35 миллион доллар ажратди

16:09 / 15.04.2025
Жаҳон банки Роғун ГЭСини қайта текширмоқчи. Бунга экспертлар фикри қандай?

16:36 / 10.04.2025