Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Толиблар Американинг B-52 самолётини уриб туширишганини маълум қилишди
Фото: REUTERS
«Толибон» ҳаракати жангарилари Американинг Boeing B-52 Stratofortress стратегик бомбардимончи самолётини уриб туширилгани маълум қилинди. Muraselon нашри ташкилот вакили Қори Юсуф Аҳмадийнинг баёнотига эътибор қаратди.
Хабар қилинишича, самолёт уриб туширилганлиги ҳақидаги хабар Twitter’да пайдо бўлган. Унда қайд этилишича, бомбардимончи самолётга Вашир округида зарба берилган. Зарбадан сўнг B-52 қулаб тушган, унинг бортидагиларнинг барчаси ҳалок бўлган.
Афғонистон ҳукумати ва АҚШ томони мазкур хабарга изоҳ бермади.
8 апрелда Баграмдаги НАТО авиабазасига ҳудкуш-террорчининг ҳужум қилиши оқибатида уч нафар америкалик ҳарбий ҳалок бўлганди.
Мавзуга оид
23:32 / 01.05.2026
Қирол ва қиролмас учрашуви. Чарлз III Оқ уйда орийча мастер-класс кўрсатди
22:06 / 01.05.2026
АҚШ Ўзбекистонга 26 мигрантни депортация қилди
21:58 / 01.05.2026
Эрон АҚШ билан тинчлик музокаралари доирасида янги таклиф юборди
20:28 / 01.05.2026