Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хитойда Самарқанднинг савдо ва инвестицион салоҳияти намойиш этилди
Хитой Халқ Республикасига хизмат сафари билан борган Самарқанд вилояти делегацияси аъзолари Хэнан провинциясида иш бошлаган XIII савдо ва инвестициялар халқаро ярмаркасида Самарқанднинг савдо ва инвестицион салоҳиятини намойиш этишди.
Вилоят ҳокимлиги матбуот хизматининг Kun.uz’га маълум қилишича, мазкур ярмаркада тадбиркор ва ишбилармонлар томонидан ишлаб чиқарилган маҳсулотлар намойиши билан бир қаторда тадбиркорлик учун яратилган шарт-шароитлар, вилоятнинг иқтисодий ва инвестицион салоҳияти кўргазмали воситалар асосида тақдимот қилинди. Бир қатор хорижий тадбиркор ва ишбилармонлар билан музокаралар олиб борилди.
Шунингдек, Хэнан провинциясининг маҳаллий тадбиркорлари иштирокида бизнес-форум ўтказилди. Бизнес форум давомида самарқандлик тадбиркорлар инвестицион лойиҳалари ҳақида маълумот бериб, ҳамкорлик олиб бориш масаласида хитойлик тадбиркорлар билан музокаралар ўтказишди ҳамда қатор меморандум ва шартномалар имзолашга эришилди.
Делегация аъзоларининг ХХРга ташрифи давом этмоқда.
Мавзуга оид
09:41 / 13.03.2026
Хошимин — Истанбул рейси Самарқандда фавқулодда қўнди
20:37 / 11.03.2026
Президент ҳузурида лойиҳаларни экспертизадан ўтказиш тизимини такомиллаштириш масалалари муҳокама қилинди
20:39 / 10.03.2026
Қашқадарёда “Майданак” баланд тоғ туризм маркази ташкил этилади
16:03 / 09.03.2026