Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Европа Иттифоқи Эронга қарши санкциялар муддатини узайтирди
Европа Иттифоқи Эроннинг баъзи фуқаролари ва компанияларига қарши 2020 йил 13 апрелгача санкциялар узайтирилишини эълон қилди. ЕИ буни Эрондаги инсон ҳуқуқлари бузилиши билан боғламоқда.
ЕИ баёнотига кўра, санкциялар бир қатор эронликларнинг Европа Иттифоқи ҳудудига киришини тақиқлаш ва уларнинг молиявий активлари музлатилишини ўз ичига олади. Шунингдек, санкцияларда Эронга “ички қатағонларда қўлланиши мумкин бўладиган” ва телекоммуникацияни мониторинг қилиш ускуналарининг етказилишини тақиқлаш назарда тутилган.
Бундай чоралар Эронга нисбатан 2011 йилда киритилган ва ҳар йили узайтириб келинади.
Мавзуга оид
09:45
Эроннинг миллиардлаб долларлик маблағлари атрофида баҳс кучайди
09:05
Покистон: АҚШ ва Эрон келишув матни бўйича келишиб олди
23:16 / 12.06.2026
Европа Иттифоқи Украина ва Молдова аъзолиги бўйича музокараларни бошлайди
20:03 / 12.06.2026