12:50 / 11.04.2019
11322

Судьялар ва халқ маслаҳатчиларининг ёши оширилиши мумкин

Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши

«Судлар тўғрисида» ва «Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши тўғрисида»ги қонунларга тузатишлар лойиҳаси эълон қилинди, деб ёзмоқда Norma.
 
Айни пайтда 30 ёшдан кичик бўлмаган фуқаро туман (шаҳар) даражасидаги судья бўлиши мумкин. Халқ маслаҳатчилари учун ҳам худди шундай ёш белгиланган («Судлар тўғрисида»ги Қонуннинг 61, 62-моддалари). Уни 35 ёшгача ошириш таклиф этилмоқда. Таклиф этилган тузатишларда бошқа малака талаблари тилга олинмаган.
 
Эслатиб ўтамиз, 2017 йилда Конституциявий суд судьяларининг ёши ҳам худди шундай оширилган.
 
Қуйидагилар билан боғлиқ бир қатор ўзгартириш ва қўшимчалар ҳам назарда тутилган:
 
• судьялик лавозимига илк бор тайинланаётган номзодларни танлаб олиш тартиби, шу жумладан махсус тайёрлов курсларида ўқитиш талаби билан (6.01.2019 йилдаги ПҚ–4096-сон қарор);
• ваколат муддати тугагандан кейин судья лавозимига ва бошқа судьялик лавозимига тайинлаш тартиби билан. Ҳозир ушбу механизм тартибга солинмаган. Хусусан, навбатдаги 10 йиллик ва кейинги муддатсиз даврга лавозимни эгаллаш учун тайинлаш (сайлаш) ўртасидаги энг катта танаффус 6 ой дея қайд этилди. Бу даврда қайта тайинлаш (қайта сайлаш) таомили амалга оширилади;
• Судьялар олий кенгаши ваколатлари, унинг фаолияти ва ҳ.к. билан.
 
Лойиҳа ўзгартирилиши, унга қўшимча киритилиши ёки рад этилиши мумкин.

Top