Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентда фуқарони 80 млн сўмга «ухлатган» шахс қўлга олинди
Фуқаро М.А. 2019 йил 9 апрель куни Тошкент шаҳрининг Олмазор тумани Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштирувчи бошқармасига ариза билан мурожаат қилган, деб хабар бермоқда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси.
У 2018 йил август ойида Бухоро вилояти Ғиждувон туманида яшовчи Ҳ.А., унга Олмазор тумани Янги Олмазор кўчасида жойлашган бинони бузилишини ва бинодан чиққан эски қурилиш молларини беришини айтиб, алдов йўли билан олдиндан 80 млн. сўм пулини олиб, берган ваъдасини бажармай пулларни ўз эҳтиёжлари йўлида ишлатиб юборганлигини кўрсатган.
Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, Ҳ.А. қўлга олинган.
Қайд этилишича, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
10:25 / 18.06.2026
Тошкентнинг янги халқаро аэропортини қуриш бўйича ДХШ битими имзоланди
11:35 / 17.06.2026
Тошкент дунёнинг энг тез ўзгараётган шаҳарлари қаторига кирди
16:28 / 13.06.2026
Тошкентда йўл талашган ҳайдовчи иккинчи ҳайдовчига таёқ билан ҳужум қилди
20:06 / 10.06.2026