Иқтисодиёт | 15:59 / 12.04.2019
20757
1 дақиқада ўқилади

Марказий банк нақд чет эл валютаси савдоси бўйича маълумот берди

Марказий банк томонидан янги таҳрирдаги «Валютани тартибга солиш тўғрисида» ги қонуннинг лойиҳаси ишлаб чиқилди ва Олий Мажлис Қонунчилик палатасига тақдим этиш учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритилди. Бу ҳақда Марказий банк ахборот хизмати Kun.uzʼга маълум қилади. 

Мазкур қонун лойиҳаси қабул қилингандан сўнг, жисмоний шахсларга нақд чет эл валютасини сотиш масаласи кўриб чиқилиши ҳам кутилмоқда.

Таъкидланишича, амалдаги қонунчилик нормаларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш йўли билан нақд чет эл валютасини сотиш ҳамда сотиб олиш тартиби барқарор йўлга қўйилиши кутилмоқда.

2018 йилнинг 1 апрелидан бошлаб Ўзбекистон Республикаси ҳудудида жисмоний шахслар томонидан хорижий валютани мобил иловалар орқали онлайн сотиб олиш амалиёти ҳамда халқаро тўлов карталарига сотиб олинган хорижий валютани тижорат банклари томонидан нақд шаклда ечиб олиш механизми жорий этилганди.

Мавзуга оид