Жамият | 15:16 / 24.11.2024
5495
2 дақиқада ўқилади

Фарғонада ноқонуний валюта савдоси билан шуғулланганлар ушланди

Департаментнинг Марғилон шаҳри бўлими 3700 доллар, Қувасой шаҳри бўлими эса 3500 долларни ноқонуний айирбошлаган шахсларни қўлга олди.

Фото: Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти

Фарғона вилоятида валюта савдоси билан шуғулланиб келган икки шахс ушланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Депаратмент хабар бермоқда.

Департаментнинг Марғилон шаҳри бўлими ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда валюта айирбошлаш билан шуғулланиб келган фуқаро М.А. фуқаро М.Х.га жами 3 700 АҚШ долларини 47,5 млн сўмга сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Қайд этилишича, М.А. муқаддам ЖКнинг 177-моддаси (Валюта қимматликларини қонунга хилоф равишда олиш ёки ўтказиш) билан судланган.

Яна бир ҳолатда, Департаментнинг Қувасой шаҳри бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда валюта айрибошлаш билан шуғулланиб келган фуқаро К.Р. фуқаро К.Шга 3 500 АҚШ долларини 44,9 млн сўмга сотган вақтда ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 177-моддаси (валюта қимматликларини қонунга хилоф равишда олиш ёки ўтказиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Комрон Чегабоев
Тайёрлаган Комрон Чегабоев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид