Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
БМТ «Толибон»нинг 11 нафар вакилига нисбатан санкцияларни бекор қилди
Фото: REUTERS
Бирлашган Миллатлар Ташкилоти (БМТ) «Толибон» ҳаракатининг 11 нафар вакилига нисбатан санкциялар режимини тўққиз ойга музлатиб қўйди. Ҳаракатнинг Қатардаги офиси чеклов чоралари вақтинча олиб ташлангани ҳақидаги маълумотни тасдиқлади.
«Мен бу маълумотни тасдиқлайман», - дея маълум қилди расмий вакили Муҳаммад Сухайл Шахин ТАСС’га.
Аввалроқ, Россия президентининг Афғонистон бўйича махсус вакили Замир Кабулов ташкилот вакиллари «қора рўйхат»дан олиб ташлангани ҳақида маълумот берганди. Унинг сўзларига кўра, бу Афғонистонда тинчлик музокаралари жараёнини соддалаштириш учун қилинди ва «АҚШ ҳамда бошқа мамлакатлар билан биргаликдаги ҳаракатларнинг натижаси» бўлди. «Бу 9 ойлик вақтинчалик чора. Кейин кўрамиз», - дея қўшимча қилиб ўтди у.
Бундан олдин, толиблар Туркманистон билан чегарадаги афғон уездига ҳужум қилганди.
Мавзуга оид
09:45 / 08.04.2026
Россия ва Хитой Ҳўрмуз бўғози бўйича БМТ резолюциясини тўсди
09:29 / 23.03.2026
Писториус: Россияга нисбатан санкцияларни юмшатиш мумкин эмас
17:06 / 21.03.2026
АҚШ Эрон нефтига қўлланилаётган санкцияларни юмшатди. Нега?
22:12 / 17.03.2026