08:00 / 13.04.2019
3974

Ўзбекистонда Финляндия фахрий консуллиги очилди

Фото: Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги PR маркази

Жорий йилнинг 11 апрелида Финляндиянинг расмий делегацияси, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги раҳбарияти, ўзбек томонининг тегишли вазирлик ва идоралари вакиллари, шунингдек, 47 нафар етакчи Финляндия ва маҳаллий компаниялар иштирокида Ўзбекистон-Финляндия бизнес-форуми бўлиб ўтди.

Фото: Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги PR маркази

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги PR маркази хабарига кўра, тадбир бизнес вакиллари ўртасида янги инвестициялар ва савдо-иқтисодий алоқаларнинг пайдо бўлишини инобатга олган ҳолда, икки мамлакат муносабатларининг динамик ривожланиш тенденцияси асосида ташкил этилди. 

Фото: Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги PR маркази

Туризм, геология, фармацевтика, соғлиқни сақлаш, қурилиш материаллари ишлаб чиқариш, қишлоқ хўжалиги ва ахборот технологиялари соҳаларида ўзаро манфаатли ҳамкорликнинг юксак салоҳияти қайд этилди. 

Форум якунида юқори технологияли ишлаб чиқариш, қурилиш ва тиббиёт соҳасида қўшма корхоналар ташкил этиш бўйича қатор битимлар имзоланди. 

Фото: Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги PR маркази

Форумдан сўнг Финляндия Республикаси Фахрий Консуллигининг очилиш маросими бўлиб ўтди, дейилади хабарда.

Top