Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тожикистон ва Афғонистонни боғловчи 8-кўприк қурилади
Оғо Хон жамғармаси Панж дарёси устидан Тожикистон ва Афғонистонни боғловчи 8-кўприкни қуради. Тегишли келишув Тожикистон ҳукумати томонидан маъқулланган. Республиканинг транспорт вазирлигига жамғарма билан келишувни имзолаш вазифаси топширилган.
Лойиҳага кўра, Хатлон вилояти Фархор туманининг Кокул ҳудудида 180 метрлик кўприк қуриш режалаштирилган. Қурилажак кўприк Фархор туманини Афғонистоннинг Тахор вилоятидаги Ойхонум ҳудуди билан боғлайди. Шунингдек, лойиҳа доирасида Восеъ туманидан Фархоргача 50 кмлик автомобил йўли қурилади.
Тожикистон ва Афғонистонни ҳозирда 7 та кўприк боғлайди. Аввалроқ Оғо Хон жамғармаси Тоғли Бадаҳшон ҳудудида 5 та ҳамда Хатлон вилоятидаги Шамсиддин Шохин туманини Афғонистоннинг Хохон уезди билан боғлаган яна бир кўприк барпо этган.
Тожикистонда 1992 йилдан бери Оғо Хон ташкилоти фаолият юритади. Ташкилотнинг бўлинмалари республиканинг барча вилоятларида мавжуд бўлиб, улар инфратузилма, энергетика, соғлиқни сақлаш, таълим ва маданиятни ривожлантириш дастурларини амалга ошириб келади. Ташкилотнинг йирик лойиҳалари орасида шунингдек “Памирэнерго” энергетик компаниясини тиклаш ҳамда Хитой ва Покистонга чиқувчи Мурғоб-Кулма автомобил йўлини қуриш бор.
Мавзуга оид
09:06 / 03.06.2026
Ўзбекистон Афғонистонга қишлоқ хўжалиги уруғликларини беғараз етказиб берди
09:00 / 03.06.2026
“Толибон” ва Россия: ҳарбий яқинлашув нимани англатади?
21:38 / 27.05.2026
Россия ва «Толибон» ҳарбий-техник ҳамкорлик бўйича келишувга эришди
18:25 / 25.05.2026