15:27 / 15.04.2019
5911

Қариндошларнинг ўзаро жанжали оқибатида улардан бири жароҳат олди

2019 йил 10 апрель куни Хоразм вилояти Боғот туманида яшовчи У.У.ва унинг қариндоши Р.Д. ўзлари ёлланиб ишлаётган Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ тумани Қоронқул маҳалласидаги коттежда спиртли ичимлик истеъмол қилган.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабарига кўра, уларнинг ўрталарида келиб чиққан ўзаро жанжал туфайли У.У. шиша синиғи билан Р.Д.га жароҳат етказган.

Таъкидланишича, натижада Р.Д. касалхонага ётқизилиб, У.У.қўлга олинган. 

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда, дейилади хабарда.    

Top