Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жамоат тартибини сақлашда жонбозлик кўрсатган офицерлар тақдирланди
Кеча, 15 апрель куни Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек туманида жамоат тартибини сақлашда фаол иштирок этган бир гуруҳ ҳарбий хизматчилар ва ички ишлар органи ходимлари рағбатлантирилди, деб хабар берди Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати.
Йиғилганларнинг бир гуруҳига мудофаа вазири ўринбосари генерал-майор Азизбек Икрамов Ўзбекистон мудофаа вазири номидан “миннатдорлик” эълон қилиб, фахрий ёрлиқ, қўл соати ва пул мукофотларини топширди.
Мирзо Улуғбек тумани ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси ҳовлисида саф тортган бир гуруҳ ҳарбий хизматчилар ва ички ишлар органи ходимларининг садоқатли меҳнати бундан кейин ҳам муносиб рағбатлантирилиши таъкидланди.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон президенти 2018 йил 24 декабрда “Жамоат хавфсизлигини таъминлаш самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорни имзолаган эди. Мазкур қарор ижросини таъминлаш ҳамда Мирзо Улуғбек тумани аҳолиси ўртасида жиноятчиликнинг олдини олиш, ҳуқуқбузарликларни профилактика қилиш, шунингдек, аҳоли билан маънавий-ахлоқий ва ватанпарварлик руҳидаги тадбирларни ташкил этиш мақсадида туманга Мудофаа вазирлиги офицерлари бириктирилган эди.
Мавзуга оид
15:35 / 09.06.2026
Мудофаа бўлимларида тиббий комиссиялар тугатилиб, маошлар оширилади
15:20 / 09.06.2026
Ҳарбий ҳаво кучлари жанговар қўмондонлиги ташкил этилди
12:18 / 23.05.2026
Ўзбекистон ва Қатар ҳарбий ҳамкорлик бўйича меморандум имзолади
20:16 / 12.05.2026