08:14 / 16.04.2019
9167

Омбудсманнинг ваколатлари кенгайтирилди

Ҳукуматнинг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди (313-сон, 14.04.2019 й.). Бу ҳақда Адлия вазирлиги телеграм канали хабар бермоқда.

Қонунчиликка мувофиқ, Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) ички ишлар органларининг муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахсларни реабилитация қилиш марказларига монеликсиз кириш ҳуқуқига эга.

Киритилган қўшимчаларга кўра, Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази вакили ҳам реабилитация қилиш марказларига монеликсиз кириш ҳуқуқига эга бўлди.

Эслатиб ўтамиз, реабилитация маркази бу муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахсларни уларнинг шахси аниқлангунгача маъмурий суднинг ажрими асосида ўттиз суткадан кўп бўлмаган муддатга сақлаб туриш ва реабилитация қилиш учун мўлжалланган ички ишлар органлари тизимидаги давлат муассасасидир.

Top