Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қирғизистонда барча хорижлик меҳмонларга "турист паспорти" берилади
Қирғизистонда барча хорижлик меҳмонларга "турист паспорти" берилади, деб маълум қилди республика туризм департаменти директори Максат Дамир уулу.
"Бу йил International Travel ID туристлар паспортини жорий этамиз. У паспорт каби бўлмайди, карта кўринишида бўлади", - деди Дамир уулу.
Унинг сўзларига кўра, мазкур ҳужжатда QR- код мавжуд бўлади, унинг ёрдамида туристлар туристик ахборот марказининг интернет-порталига кира олишади.
"Ушбу порталдан Қирғизистон ҳақида, қаерга бориш, қаерда овқатланиш мумкинлиги тўғрисидаги маълумотларни олиш мумкин", - деди департамент директори.
Дамир уулунинг қайд этишича, бундай паспортлар кўплаб туристик мамлакатларда жорий этилган.
"Паспорт чегарачилар томонидан берилади. Тез орада бу янгиликни "Манас" аэропортида жорий этамиз, кейинчалик бу ҳужжатни барча чегара постларида олиш мумкин бўлади", - деди у.
Маълумотларга кўра, Қирғизистонга йилига етти миллионга яқин хорижлик турист келади. Уларнинг 90%дан ортиғини МДҲ мамлакатларидан келганлар ташкил этади.
Мавзуга оид
20:00 / 09.06.2026
“Марказий Осиёда хорижий давлатларнинг ҳарбий базаларига эҳтиёж қолмаган” — сиёсатшунослар
12:20 / 04.06.2026
Қирғизистон илк марта БМТ Хавфсизлик Кенгаши таркибига сайланди. Ўзбекистон қардош халқни табриклади
19:57 / 30.05.2026
Ўзбекистондан Қирғизистонга юборилган 21 тонна тарвузнинг ортга қайтарилиши сабаби маълум қилинди
15:28 / 28.05.2026