07:55 / 17.04.2019
12740

Ким Чен Ин тўсатдан ҳаво ҳужумидан мудофаа қўшинларини текширди

Фото: REUTERS

Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ин Корея халқ армиясининг Ҳарбий ҳаво кучлари ва ҳаво ҳужумига қарши қўшинлари 1017-сонли ҳарбий қисмига эълон қилинмаган ташриф билан келиб, унинг жанговар тайёргарлигини текшириш ҳақида кўрсатма берди. Бу ҳақда Марказий телеграф агентлиги хабар тарқатди.

Таъкидланишича, базага келган Ким Чен Ин «навбатчи қирувчи самолётлар парвоз қилиши ва ҳавода қийин ҳамда мураккаб жанговар операцияларни бажариши ҳақида буйруқ берган». Шимолий Корея етакчиси тўсатдан ўтказилган текширувга ҳаво жанглари огоҳлантиришсиз олиб борилиши билан изоҳ берди.

Агентликдан қайд этишларича, учувчилар барча парвоз операцияларини «моҳирона ва аниқ» бажаришган.

Бундан олдин, Ким Чен Ин ҳарбий кучни мустаҳкамлаш ва атом энергетикасини ривожлантиришга ваъда берганди.

Top