Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон ва Озарбойжон консуллик соҳасида биринчи маслаҳатлашувлар ўтказди
2019 йилнинг 12 апрель куни Тошкент шаҳрида Ўзбекистон ва Озарбойжон ўртасида консуллик соҳасида биринчи маслаҳатлашувлар бўлиб ўтди.
ТИВ хабарига кўра, учрашувда консуллик-ҳуқуқий соҳада икки мамлакат ўртасида баҳсли масалалар мавжуд эмаслиги таъкидланган ҳамда ҳамкорликни янада ривожлантириш истиқболлари, икки давлат қонунни қўлловчи органлари ўртасидаги жорий алоқаларга доир масалалар муҳокама қилинган.
Миграция соҳаси, фуқаролик, оилавий ва жиноий ишларда ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди, дейилади хабарда.
Музокаралар якунига кўра маслаҳатлашувлар ўтказиш тўғрисида протокол имзоланди. Мазкур ҳужжат икки мамлакат манфаатдор органлари ўртасида консуллик-ҳуқуқий соҳада эришилган келишувларни амалга оширишни тартибга солади.
Музокараларда икки томондан ҳам ташқи ишлар, адлия, ички ишлар, меҳнат вазирликлари, бош прокуратура, чегара хизматлари консуллик хизматлари ва Озарбойжоннинг Тошкент шаҳридаги элчихонаси вакиллари иштирок этди.
Мавзуга оид
09:01 / 30.12.2025
Озарбойжон: Украинада ҳар икки томонда уришганлар жазоланади
21:36 / 25.12.2025
Қозоғистон AZAL самолёти ҳалокати терговининг дастлабки тафсилотларини ошкор қилди
14:51 / 19.12.2025
Озарбойжонда Варданянга умрбод қамоқ жазоси бериш талаб қилинди
23:13 / 05.12.2025