Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
G20 саммити илк маротаба араб давлатида ўтади
G20 саммити илк маротаба Саудия Арабистонида бўлиб ўтади. Учрашув 2020 йил ноябрига белгиланган. Бу ҳақда Al Arabiya ахборот агентлиги хабар берди.
Саммитга Саудия Арабистони подшоҳи Салмон ибн Абдулазиз Ол Сауд раислик қилади.
“Саудия Арабистони 2020 йилда саммитнинг ўтказилишини сабрсизлик билан кутмоқда. Икки муқаддас қадамжо асровчиси подшоҳ Салмон ибн Абддулазиз Ол Сауд раислигидаги Йигирматалик гуруҳи халқаро иқтисодий ҳамкорлик учун бош форум бўлади”, дейилган хабарда.
Жорий йилда саммит Японияда июнда бўлиб ўтади. G20’нинг охирги саммити Аргентинада ўтганди.
G20’га АҚШ, Буюк Британия, Германия, Италия, Франция, Европа Иттифоқи, Россия, Япония, Хитой, Жанубий Корея, Ҳиндистон, Туркия, Австралия, Канада, ЖАР, Аргентина, Бразилия, Мексика, Индонезия ва Саудия Арабистони киради.
Мавзуга оид
07:09 / 02.06.2026
1,7 миллион зиёратчи ва ақлли бошқарув. Ҳаж-2026 якунлари
08:37 / 29.05.2026
Жаҳон бойлик харитаси ўзгармоқда: янги лидерлар пайдо бўлмоқда
08:52 / 27.05.2026
Саудиядаги 1 километрлик осмонўпар бинода Хитой технологиялари қўлланади
08:43 / 23.05.2026