Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Афғонистон олий суди Ашраф Ғанининг президентлик ваколати муддатини узайтирди
Афғонистон олий суди давлат раҳбари сайловини ўтказиш сентябрга кўчирилгани муносабати билан амалдаги президент Ашраф Ғанининг ваколати муддатини узайтирди. Бу ҳақда Agence France-Presse хабар берди.
Маълум қилинишича, Ғанининг ваколат муддати 22 май куни тугаши лозим эди. Суд амалдаги президент мандатини янги давлат раҳбари сайлангунига қадар узайтирди.
Дастлаб Афғонистонда президент сайлови 20 апрелда бўлиб ўтиши эълон қилинганди, кейинроқ эса 20 июлга кўчирилди. Март ойида Афғонистон сайлов қўмитаси сайлов муддатини 28 сентябрга кўчирди.
Мамлакатнинг амалдаги президенти Ашраф Ғани 2014 йил 14 июнда сайланган ва 29 сентябрдан лавозимини бажаришга киришган.
Мавзуга оид
18:19 / 22.06.2026
Ўзбекистон ва Афғонистон ўртасида авиақатновлар сони оширилади
09:05 / 17.06.2026
Афғонистондан олиб кирилган 37,6 кг гиёҳвандлик воситалари фош этилди
10:50 / 12.06.2026
Ўзбекистон ва Афғонистон ўртасида қўшимча темирйўл қурилиши мумкин
11:30 / 11.06.2026