Жамият | 16:24 / 23.04.2019
5418
1 дақиқада ўқилади

Фирибгарлик қилишда гумонланган шахс аёл кишини пичоқлади

Сурхондарё вилоятининг Жарқўрғон туманида шу йил 26 март куни Жарқўрғон тумани Сурхон соҳили маҳалласида яшовчи Б.А. уйида ўзаро жанжал оқибатида таниши Р.Ш. исмли аёлга пичоқ билан жароҳат етказган.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабарига кўра, натижада Р.Ш. касалхонага ётқизилиб, Б.А. ушланган. 

Олиб борилган суриштирув ишлари натижасида Б.А. аёлнинг турмуш ўртоғи, хусусий тадбиркор Ш.Б.га нисбатан фирибгарлик жиноятини содир этганлиги аниқланиб, мазкур ҳолат юзасидан ҳам жиноят иши қўзғатилган. 

Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда, дейилади хабарда.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид