Ўзбекистон | 13:20 / 23.04.2019
17556
2 дақиқада ўқилади

ОТМга ҳужжатларни онлайн топшириш мумкин бўлади

Фото: KUN.UZ

Ҳукумат қарори лойиҳасига мувофиқ, 1 майдан бошлаб Ўзбекистон олий таълим муассасаларига ҳужжат топшириш жараёни бошланиши режалаштирилган.

Давлат хизматлари агентлиги хабарига кўра, энди исталган миллий ОТМга ҳужжатларни ўз яшаш жойидан узоқлашмасдан — Давлат хизматлари марказлари орқали ёки уйдан чиқмасдан — my.gov.uz портали орқали юбориш имкони яратилган.

Қуйида ҳужжатларни онлайн тарзда юбориш учун шаклларни тўлдиришни ўргатувчи графикалар тақдим этилмоқда.

1-қадам. Паспорт, яшаш манзили, телефон маълумотларини тўлдириш.

2-қадам. Сиз тугатган ўқув муассасаси ҳақида ахборот киритиш (коллеж, лицей ёки мактаб).

3-қадам. Ўқув шаклини (кундузги, кечки, сиртқи) ва тилини танлаш, тест топшириш графикини белгилаш.

Шу ернинг ўзида устуворлик тартиби билан 3 та исталган олий таълим муассасасини танлаб, синовдан ўтказиладиган хорижий тил ва имтиҳон топшириладиган ҳудудни белгилаш зарур.

4-қадам. Давлат божини тўлаш (махсус тизимлар орқали онлайн тўлов амалга ошириш имкони жорий этилади).

Шундан сўнг ариза кўриб чиқиш учун юборилиб, бу ҳақида тегишли хабарнома йўлланади.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид