19:50 / 24.04.2019
77434

Фото: Ким Чен Иннинг Россияга илк ташрифи суратларда

Шимолий Корея раҳбари Ким Чен Ин илк марта Россияга ташрифини амалга оширмоқда. Владивостокда унинг зирҳли поездини Россия делегацияси қизил гилам тўшаган ҳолда кутиб олди. 25 апрель куни Русский оролида жаноб Ким Россия президенти Владимир Путин билан учрашиб, музокаралар ўтказади.

Ким Чен Иннинг зирҳли поезди Россия чегарасини сешанба тонгида кесиб ўтди. У чегарадаги Хасан темир йўл станциясида тўхтади ва ўзига тутилган каравайдан (юмалоқ бўлка нон) татиб кўрди.

Фото: Приморье ўлкаси матбуот хизмати /ТАСС

Владивосток вокзалида темир йўл ходимлари унинг йўлига қизил пойандоз тўшашди.

Фото: GETTY IMAGES
Фото: Reuters

Шимолий Корея доҳийсини вокзалнинг ички майдонида ҳарбий оркестр қарши олди.

Фото: Reuters

Приморье ўлкасига келган КХДР раҳбари Россияга боришни орзу қилгани ҳақида гапирди.

Фото: ТАСС, Юрий Смитюк

Жаноб Кимга РФнинг Узоқ Шарқ масалалари бўйича министри Александр Козлов ҳамроҳлик қилмоқда.

Фото: ТАСС, Юрий Смитюк

Владивосток икки давлат раҳбарлари учрашуви арафасида Россия ва КХДР байроқлари билан безатилган.

Фото: AP/ТАСС

Вокзалда меҳмон олдиндан Владивостокка етказилган лимузинига ўтирди ва автомобиль билан бирга югурадиган тансоқчилари қуршовида ўзи учун ажратилган қароргоҳга йўл олди.

Фото: Reuters
Фото: Reuters

Уни Россия миллий таомлари карам шўрва ва чучвара билан меҳмон қилишади.

Top