Ўзбекистон | 09:20 / 24.04.2019
22108
2 дақиқада ўқилади

«Маҳалла посбони» жамоатчилик тузилмаси раҳбари лавозими тугатилди

Фото: ЎзА

Ҳукуматнинг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди. Бу ҳақда Адлия вазирлиги телеграм канали хабар бермоқда.

Қарор билан профилактика (катта) инспекторининг жамоат тартибини сақлаш бўйича ёрдамчиси давлат хизматчиларига мансуб бўлган бошқа хизматчилар рўйхатига киритилди.

Президент қарори билан “Маҳалла посбони” жамоатчилик тузилмаси раҳбари лавозими тугатилиб унинг ўрнига профилактика (катта) инспекторларининг жамоат тартибини сақлаш бўйича ёрдамчилари лавозимлари жорий этилиши муносабати билан Ҳукумат қарорларига ҳам ўзгартиришлар киритилди.

Эслатиб ўтамиз, давлат раҳбарининг 2018 йил 24 декабрдаги “Жамоат хавфсизлигини таъминлаш самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорида Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Бош прокуратураси, Ички ишлар вазирлиги ва Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича республика кенгашининг қуйидаги таклифлари маъқулланганди:

“Маҳалла посбони” жамоатчилик тузилмалари раҳбарлари лавозимларини тугатиб, уларга иш ҳақи тўлаш ва ижтимоий қўллаб-қувватлашнинг амалдаги механизмларини сақлаб қолган ҳолда, бўшаётган штат бирликлари ҳисобидан профилактика (катта) инспекторларининг жамоат тартибини сақлаш бўйича ёрдамчилари лавозимларини жорий этиш ҳамда уларга ҳуқуқбузарликлар профилактикаси соҳасида ички ишлар органларига амалий ёрдам кўрсатиш учун шахсий жавобгарликни юклаш;

бириктирилган ҳудудда жиноятлар даражаси пасайган, уларни олдини олиш ва бартараф этиш чора-тадбирлари ўз вақтида кўрилган ҳолларда бир вақтнинг ўзида фуқаролар йиғинлари раислари ва фаоллари, профилактика (катта) инспекторлари ва уларнинг ёрдамчилари ҳамда «Маҳалла посбони» жамоатчилик тузилмасининг алоҳида ўрнак кўрсатган аъзоларига меҳнатга ҳақ тўлаш фондининг (пул таъминотининг) 100 фоизигача бўлган миқдорда (ўрнатилган ва тўланаётган қўшимча ҳақ ва устамалардан қатъи назар) ва бошқа пул мукофотлари билан тақдирлаш тартибини жорий этиш.

Мавзуга оид