Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкент ҳокимлигида пойтахтдаги тошқинларда ким айбдорлиги айтилди
Фото: Facebook/drivers.uz
Тошкент ҳокимлиги матбуот хизмати пойтахт кўчалари ҳар кучли ёмғирдан кейин сув остида қолаётганининг сабабини айтди. Бу ҳақда Sputnik Узбекистан нашри хабар берди.
Ҳокимлик ходимларининг фикрича, бундай ҳолат аҳоли ариқларга ва ёмғир суви кетадиган жойларга чиқиндиларни ташлаши сабабли юз бермоқда. Бунинг оқибатида ариқлар чиқиндиларга тўлиб, сув оқиб кетмай ташқарига тошмоқда.
“Ҳокимлик хизматлари кўчаларни чиқиндилардан максимал тозалашга ҳаракат қилади, бироқ баъзи ариқлар барибир чиқиндилар ва шиша идишлар билан тўлдирилмоқда”, деб маълум қилинган ҳокимлик матбуот хизматида.
Ҳокимликда таъкидланишича, Тошкентнинг 40 та жойида тошқинлар бартараф этилган. Шаҳар кўчаларида 50 тадан кўпроқ техника ишламоқда. Бундан ташқари, тошқинларни бартараф этиш бўйича ишчи гуруҳнинг махсус штаби ташкил этилган.
Таъкидлаш жоиз, 24 апрелда ҳам Тошкент кўчалари кучли ёмғирдан кейин сув остида қолди.
Мавзуга оид
18:30 / 11.04.2026
Тошкент таэквондо WT бўйича жаҳон чемпионатига мезбонлик қилади
17:19 / 11.04.2026
Тошкентда ҳаво сифатини яхшилаш: иссиқхоналар Сурхондарёга кўчирилади
12:44 / 09.04.2026
Тошкентда автобусга чиқиб йўл ҳақини тўламаган 32 минг киши жаримага тортилди
09:01 / 09.04.2026