Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Миразизбек Мирзахалилов ҳам Осиё чемпионига айланди
Таиланд пойтахти Бангкок шаҳрида ҳаваскор боксчилар ўртасидаги Осиё чемпионати финал жанглари давом этмоқда.
Эркаклар ўртасида Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилаётган -56 кг вазн тоифаси вакили Миразизбек Мирзахалилов ҳиндистонлик Кавиндер Сингҳ Биштга қарши рингга чиқди. Якунда ҳакамларнинг бир овоздан берган баҳоларига кўра, Миразизбек Мирзахалилов очколар бўйича ғалаба қозонган ҳолда олтин медалга сазовор бўлди.
У турнир давомида дастлаб қирғизистонлик Алманбет Алибековга қарши рингга чиққан ва яққол устунлик билан ғалаба қозонганди. Миразизбек чорак финалда таиландлик Чатчаи Будтени, яримфиналда филиппинлик Педрес Баутистани очколар ҳисобига енгганди.
Бироз аввалроқ ўзбекистонлик бошқа бир боксчи Нодиржон Мирзааҳмедов ҳиндистонлик рақибини мағлуб этиб, Осиё чемпионатидаги дастлабки олтин медални қўлга киритганди.
Бугун яна уч нафар ўзбекистонлик боксчи финалда рингга чиқади.
-69 кг: Бобо Усмон Батуров (Ўзбекистон) – Севонретс Оказава (Япония)
-91 кг: Санжар Турсунов (Ўзбекистон) – Хёнг Кю Ким (Жанубий Корея)
+91 кг: Баҳодир Жалолов (Ўзбекистон) – Қамшибек Конкабаев (Қозоғистон).
Мавзуга оид
19:34 / 28.11.2025
Бокс бўйича 2026 йилги жаҳон кубоги Ўзбекистонда ўтказилади
19:16 / 18.11.2025
Усик энди мутлақ жаҳон чемпиони эмас. У WBO камарини жангсиз топширди
22:27 / 19.10.2025
Мужибилло Турсунов WBC Гран-при мусобақаси финалига чиқди
10:10 / 07.10.2025