Спорт | 11:20 / 26.04.2019
15210
2 дақиқада ўқилади

Нодиржон Мирзааҳмедов Ўзбекистон жамоаси ҳисобига илк олтинни келтирди

Фото: Ўзбекистон бокс федерацияси

Таиланд пойтахти Бангкок шаҳрида ҳаваскор боксчилар ўртасидаги Осиё чемпионати финал жанглари бошланди. Дастлабки жангда Ўзбекистон жамоасининг -49 кг вазн тоифасидаги вакили Нодиржон Мирзааҳмедов олтин медал учун жанг қилди.

Нодиржон Мирзаҳмедов ҳиндистонлик Дипакни ҳакамларнинг баҳоларига кўра мағлуб этди ва Осиё чемпионатининг олтин медалига сазовор бўлди.

Нодиржон Мирзааҳмедов Осиё чемпионатини 20 апрель куни япониялик Даичи Ҳасебега қарши ўтказиб, катта устунлик эвазига ғалаба қозонганди. У кейин чорак финалда лаослик боксчи Хампхоуван Хамсатонени, яримфиналда эса қирғизистонлик боксчи Мирлан Туркбаи Уулуни мағлуб этганди.

Бугун яна тўрт нафар ўзбекистонлик боксчи финалда рингга чиқади.
-56 кг: Миразизбек Мирзахалилов (Ўзбекистон) – Кавиндер Сингх Бишт (Ҳиндистон)
-69 кг: Бобо Усмон Батуров (Ўзбекистон) – Севонретс Оказава (Япония)
-91 кг: Санжар Турсунов (Ўзбекистон) – Хёнг Кю Ким (Жанубий Корея)
+91 кг: Баҳодир Жалолов (Ўзбекистон) – Қамшибек Конкабаев (Қозоғистон).

Мавзуга оид