Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Сергей Лавров Ўзбекистонга келади. Уни Шавкат Мирзиёев қабул қилади
Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров 2-3 май кунлари Тошкентга ташриф буюради. У Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ва ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов билан учрашади. Бу ҳақда ТАСС Россия Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Мария Захаровага таянган ҳолда хабар бермоқда.
«2-3 май кунлари Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Тошкентга амалий ташриф билан боради, - деди у. - 2 май куни Россия Ташқи ишлар вазирлиги раҳбари Ўзбекистон Республикаси президенти томонидан қабул қилинади, ушбу давлат ташқи ишлар вазири билан музокаралар ўтказилади».
«Кенг кўламли келишувларни амалга ошириш жараёни бўйича ишлар кўриб чиқилади, уларга 2018 йил 18-19 октябрь кунлари Россия Федерацияси президенти Владимир Путиннинг Ўзбекистонга давлат ташрифи якунлари бўйича эришилган. Шунингдек, икки томонлама ҳамкорликнинг долзарб масалалари юзасидан фикр алмашилади», - деди Захарова.
Бундан ташқари, дипломатнинг хабар беришича, Лавров Ўзбекистон раҳбарияти билан Афғонистондаги вазиятни ва келажакдаги истиқболларни муҳокама қилади. «Ўзаро манфаатли кўплаб минтақавий ва халқаро масалалар кўриб чиқилиши керак, - деди Захарова. - Қўшни Афғонистондаги вазиятга алоҳида эътибор қаратилади».