Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентдаги икки туманда электр энергияси таъминотида узилиш бўлади
2019 йил 1 май, чоршанба куни соат 07:00 дан 17:00 гача Тошкент шаҳрининг икки тумани ҳудудида вақтинчаликка электр энергияси ўчирилади.
Тошкент шаҳар Электр тармоқлари корхонаси хабарига кўра, Тошкент иссиқлик электр станциясидан (ТашГРЭС) чиқувчи Л-ДОК-1,2-110 кВ бўлган юқори кучланишли электр тармоғида қулаш хавфи мавжуд таянчлар алмаштирилиши муносабати билан Юнусобод ва Олмазор туманининг айрим ҳудудларида электр энергиясидан узилишлар кузатилади.
Юнусобод туманида: 5, 6, 7, 9 даҳаларда ва “Ҳасанбой” маҳалласида;
Олмазор туманида: Аҳил, Янги Тошкент, Олтинсой, Қичқириқ, Мойқўрғон, Г.Ғофуров, Пахта, Иброҳим ота маҳаллаларида ҳамда “ДОК” подстанциясига уланган корхона ва ташкилотларда электр энергияси таъминотида узилиш бўлади.
Шунингдек, 4-Тошкент Иссиқлик маркази, “Ўзбекистон Темир йўллари” АЖга қарашли Чуқурсой подстанцияларида ҳам электр энергиясидан узилишлар кузатилади.
“Келтирилган ноқулайликлар учун истеъмолчилардан узр сўраймиз”, - дейилади хабарда.
Мавзуга оид
10:25
Тошкентнинг янги халқаро аэропортини қуриш бўйича ДХШ битими имзоланди
11:35 / 17.06.2026
Тошкент дунёнинг энг тез ўзгараётган шаҳарлари қаторига кирди
16:28 / 13.06.2026
Тошкентда йўл талашган ҳайдовчи иккинчи ҳайдовчига таёқ билан ҳужум қилди
20:06 / 10.06.2026