Ўзбекистон | 14:32 / 01.05.2019
48677
2 дақиқада ўқилади

Тошкентдан вилоятларга 8 йўналишда мунтазам автобус қатновлари йўлга қўйилди

Фото: ЎзА

Транспорт вазирлиги матбуот хизматидан маълум қилишларича, бугундан эътиборан саккиз йўналишда мунтазам автобус қатновлари йўлга қўйилди.

ЎзА’нинг ёзишича, булар - “Тошкент – Гулистон – Янгиер”, “Тошкент – Самарқанд”, “Тошкент - Навоий – Бухоро”, “Тошкент – Термиз”, “Тошкент – Зомин”, “Тошкент – Гагарин”, “Тошкент – Денов”, “Тошкент – Қоракўл”.

“Uzavtotrans Service” корхонасининг “YUTONG” автобуслари қўйилган маҳаллий қатновлар ҳар куни “Тошкент” автовокзалидан амалга оширилади. Автобуслар замонавий бўлиб, уларда йўловчилар учун барча қулайликлар мужассам. Кондиционер, иқлим назорати, мультимедиа тизими шулар жумласидан. Бу жараёнда хавфсизлик масалаларига алоҳида эътибор қаратилган бўлиб, йўналишга жўнайдиган ҳар бир автобус техник кўрикдан, ҳайдовчилар эса тиббий кўрикдан ўтказилади. Автобусларнинг санитар ҳолати мунтазам назорат остида бўлиб, қатнов жараёни GPS тизими орқали онлайн назорат этилади.

Эртадан бошлаб, “Тошкент – Туркистон”, “Тошкент- Олмаота”, “Тошкент- Ушкунур”, “Чирчиқ- Ушкунур” йўналишларида халқаро қатновлар ҳам бошланади.

Ўзбекистон Республикаси президентининг 2018 йил 5 мартда қабул қилинган “Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун республика ташқарисига транспортда чиқиш вақтида хавфсизлигини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида “Uzavtotrans Service” масъулияти чекланган жамияти Хитойда ишлаб чиқарилган 100 дона юмшоқ ўринли “YUTONG” автобусини харид қилди.

Ушбу автобусларда барча қулайликлар яратилган бўлиб, улардан фойдаланишда мамлакатнинг ички, ташқи туризмини ривожлантириш ҳамда хорижий давлатларга ишлаш учун борувчи юртдошлар ва меҳмонларни хавфсиз манзилига етишини таъминлайди, дейилади хабарда.

Мавзуга оид