Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Мексикада 1,4 минг киши байрамлар вақтида заҳарланди
Мексиканинг Веракрус штатида Бола кунининг нишонланиши вақтида деярли 1,4 минг киши оммавий заҳарланди.
Дастлабки маълумотларга кўра, шифохоналарга ҳаммаси бўлиб 1358 киши етказилган, уларнинг орасида болалар ва ҳомиладор аёллар бор. Ҳозирда ҳамма беморларга уйларига жавоб берилган. Шифокорлар 4 кун ичида заҳарланиш сабабини аниқлашмоқчи.
Штат маъмурияти туб аҳоли яшайдиган жойлардан биридаги байрам қандайдир ноҳукумат ташкилоти томонидан ташкиллаштирилганини маълум қилган. Ушбу ташкилот аҳолига таомлар, ширинликлар ва ичимликлар улашган.
Худди шундай воқеа Герреро штатида ҳам юз берган. Бу ерда 30 апрелдаги байрамлар вақтида 200га яқин бола заҳарланган: Мешкальсинго қишлоғидаги бошланғич мактаб ўқувчилари анъанавий “посоле” шўрвасини ичгандан кейин ўзларини ёмон ҳис қила бошлашган. 108 киши, асосан болалар шифохоналарга етказилган. Таъкидланишича, ҳозирда уларнинг аҳволи яхшиланмоқда.
Мексикада Бола куни 30 апрелда нишонланади.