Жаҳон | 17:39 / 02.05.2019
6429
2 дақиқада ўқилади

Обама компанияси Трамп маъмурияти ҳақида сериал суратга олади

Фото: AFP 2019 / Jack Gruber/POOL

АҚШнинг собиқ президенти Барак Обама ва унинг рафиқаси Мишелга тегишли Higher Ground Productions продюсерлик компанияси Дональд Трамп маъмуриятининг дастлабки фаолияти тўғрисидаги сериални суратга олишини маълум қилди, деб ёзади News 18 портали.

Сериал америкалик ёзувчи ва журналист Майкл Льюиснинг "Бешинчи хатар" номли китоби асосида суратга олинади. Унда Обама маъмурияти ва Трамп президентлиги орасидаги ўтиш даври ҳамда янги президент вақтидаги сиёсий тайинловлар ҳақида ҳикоя қилинади.  

"Биз тарих ҳақида ҳикоя қилиш учун Higher Ground компаниясини ташкил этдик… Уларда ирқ ва тоифа, демократия ва фуқаролик ҳуқуқлари ҳамда бошқа масалалар тилга олинади, ҳар бир асар барчамизга маълумот беради, бирлаштиради ва илҳомлантиради", - деди Обама.

Аввалроқ фильм ва сериаллар ишлаб чиқарувчи Netflix компанияси Барак ва Мишель Обамалар билан турли фильмларга продюсерлик қилиш тўғрисида келишиб олганди.

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид