Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хитойда ёввойи филлар ҳужуми оқибатида уч киши ҳалок бўлди
Хитойнинг Юаннань провинциясида ёввойи филлар ҳужуми натижасида уч киши ҳалок бўлди, деб хабар берди China News ахборот агентлиги.
Хабар қилинишича, кейинги саккиз кун давомида Сишуанбаньна-Дай автоном округида тўрт бор ёввойи филларнинг одамларга ҳужум қилиш ҳолати қайд этилган. Оқибатда уч киши ҳалок бўлган, яна бир киши жароҳатланган.
Экспертлар филларнинг тез-тез ҳужум қилишларига об-ҳавонинг қуруқ келиши натижасида филларга емиш ва сув етишмаслиги билан изоҳлашмоқда. Филлар емиш излаб сув ҳавзаларидан узоққа боришга мажбур бўлмоқда. Қорни тўйган филлар яна сув ҳавзаси яқинига қайтишлари керак бўлади ва бундан улар асабийлашади.
Хитойда ёввойи филлар асосан Сишуанбаньна уезди ҳамда Юаннань провинциясидаги Пуэр ва Линьцан шаҳарларида яшайди.
Мавзуга оид
18:38 / 26.06.2026
Пекиндаги энг баланд бинога енгил моторли самолёт урилди
20:44 / 24.06.2026
Хитойнинг LineShine суперкомпютери дунёдаги энг кучли деб топилди
11:22 / 23.06.2026
UzXCMG давлат улушини сотиш бўйича Хитой компанияси билан ҳамкорлик қилинади
22:32 / 17.06.2026