22:07 / 04.05.2019
6050

Исроил Ғазо секторига авиазарбалар беришни кучайтиришини маълум қилди

Фото: REUTERS / Amir Cohen

Исроил фаластинлик жангариларнинг ракета зарбаларига жавобан уларнинг Ғазо секторидаги объектларига авиазарбалар беришни кучайтиради, деб маълум қилди Исроил армияси матбуот хизмати вакили Йонатан Конрикус.

Унинг маълумот беришича, анклав ҳудудидан учирилган 150та ракетага жавобан ҳарбийлар 30га яқин нишонга ҳужум қилишган.

Маълум қилинишича. Навбатдаги зарбалар анклавдаги энг йирик икки гуруҳ – ХАМАС бошқарувчи ҳаракати ва унинг иттифоқчиси бўлган "Ислом жиҳоди" гуруҳларига қарши берилади

"ХАМАС Ғазо секторини бошқаради ва шу боис жавобгарлик унинг зиммасида, аммо биз унинг "Ислом жиҳоди"га нисбатан ҳеч қандай чора кўрмаётганлигига гувоҳ бўлмоқдамиз", - деган Конрикус.

Top