Ўзбекистон | 08:47 / 04.05.2019
32830
2 дақиқада ўқилади

Шаҳарларда қурилаётган кўп квартирали арзон уйлар кимларга сотилади?

Фото: KUN.UZ

Қонунчиликка мувофиқ, шаҳарларда қурилаётган кўп квартирали арзон уйлар ёш оилалар, эскирган уй-жойларда яшаётганлар ва фуқароларнинг бошқа тоифаларига сотилади.

Адлия вазирлиги телеграм каналида ёзилишича, арзон уй-жойларга фуқароларни бириктириш қуйидаги мезонлардан бири мавжуд бўлган тақдирда амалга оширилади:

ўз уй-жойининг йўқлиги ва ижара (аренда), бепул фойдаланиш шартларида турар жойда ёки эскирган уйларда яшаш;

бир уйда (бир квартирада) бошқа оила ёки бошқа оилалар билан биргаликда яшаш;

кўп болали оила;

она (ота)нинг тўлиқ бўлмаган оилада болани (болаларни) тарбиялаши; 

ариза берувчининг оила аъзолари орасида сурункали касалликнинг оғир турларидан азоб чекувчи алоҳида хонада яшашга муҳтож бўлган шахсларнинг мавжудлиги;

оила таркибида биринчи гуруҳ ногирони мавжудлиги;

турар жой майдонининг қонун ҳужжатларида назарда тутилган ижтимоий нормасига мувофиқ эмаслиги;

таянч докторантуранинг 2-курсидан бошлаб, олий таълимдан кейинги таълим институтида таҳсил олаётган докторантлар.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид