Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Шимолий Македониянинг янги президенти маълум бўлди
Фото: EPA
Шимолий Македонияда ўтган президент сайловларида ҳукмрон Социал-демократик иттифоқ номзоди Стево Пендаровски ғолиб бўлди. Бу ҳақда мамлакат бош вазири Зоран Заев маълум қилди.
Сайловлар 5 май куни бўлиб ўтган. Унда 1,8 млндан кўпроқ киши иштирок этиш ҳуқуқига эга бўлган.
Сайловлар натижаларига кўра, Пендаровски 423 мингдан кўпроқ овоз билан ғолиб бўлган, унинг рақиби Гордана Силяновска-Давковага 368 мингдан кўпроқ овоз берилган.
Стево Пендаровски 1963 йилда Скопьеда туғилган. Ҳуқуқшунослик факультетини тамомлаган. Бир неча йил давомида мамлакат ички ишлар вазирлигининг таҳлилий бўлимини бошқарган, мамлакатнинг икки президентига миллий хавфсизлик ва ташқи сиёсат масалалари бўйича маслаҳатчи бўлган. 2014 йилдаги сайловларда 2-ўринни эгаллаган. Охирги вақтда НАТОга қўшилиш бўйича миллий координатор лавозимини бажариб келган.
Шимолий Македонияда президент функциялари асосан тантаналар ва маросимларда иштирок этиш билан боғлиқ бўлиб, ижро ҳокимиятига бош вазир бошчилик қилади.
Мавзуга оид
17:54 / 17.03.2025
Шимолий Македонияда тунги клубда юз берган ёнғин иши бўйича 20 га яқин одам ҳибсга олинди
15:37 / 16.03.2025
Шимолий Македониядаги тунги клубда юз берган ёнғин оқибатида камида 50 киши ҳалок бўлди
22:30 / 02.08.2024
Шимолий Македонияда Косово президенти билан можароли вазият содир бўлди
09:35 / 09.05.2024