Шимолий Македониянинг янги президенти маълум бўлди
Шимолий Македонияда ўтган президент сайловларида ҳукмрон Социал-демократик иттифоқ номзоди Стево Пендаровски ғолиб бўлди. Бу ҳақда мамлакат бош вазири Зоран Заев маълум қилди.
Сайловлар 5 май куни бўлиб ўтган. Унда 1,8 млндан кўпроқ киши иштирок этиш ҳуқуқига эга бўлган.
Сайловлар натижаларига кўра, Пендаровски 423 мингдан кўпроқ овоз билан ғолиб бўлган, унинг рақиби Гордана Силяновска-Давковага 368 мингдан кўпроқ овоз берилган.
Стево Пендаровски 1963 йилда Скопьеда туғилган. Ҳуқуқшунослик факультетини тамомлаган. Бир неча йил давомида мамлакат ички ишлар вазирлигининг таҳлилий бўлимини бошқарган, мамлакатнинг икки президентига миллий хавфсизлик ва ташқи сиёсат масалалари бўйича маслаҳатчи бўлган. 2014 йилдаги сайловларда 2-ўринни эгаллаган. Охирги вақтда НАТОга қўшилиш бўйича миллий координатор лавозимини бажариб келган.
Шимолий Македонияда президент функциялари асосан тантаналар ва маросимларда иштирок этиш билан боғлиқ бўлиб, ижро ҳокимиятига бош вазир бошчилик қилади.
Мавзуга оид
22:30 / 02.08.2024
Шимолий Македонияда Косово президенти билан можароли вазият содир бўлди
09:35 / 09.05.2024
Шимолий Македониядаги президентлик сайловларида мухолифатчи аёл ғалаба қозонди
11:43 / 25.04.2024
Шимолий Македониядаги президентлик сайловларининг натижаси иккинчи турда ҳал қилинади
14:00 / 23.11.2023