Жамият | 17:51 / 10.05.2019
12508
7 дақиқада ўқилади
Реклама

Фарғонада бир кунда 5 та янги мактабгача таълим муассасаси очилди

2017 йилнинг 30 сентябрида Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Мактабгача таълим тизими бошқарувини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони қабул қилинган эди. Мазкур ҳуқуқий асосга кўра, мактабгача таълим муассасаларининг давлат ва нодавлат тармоқларини янада кенгайтириш, улар ўртасида соғлом рақобат муҳитини шакллантириш, давлат ва хусусий сектор шериклиги шартларида мактабгача таълим муассасаларининг янги шаклларини жорий этиш белгиланган.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 19 декабрдаги Мактабгача таълим тизимида амалга оширилаётган ислоҳотлар ва истиқболдаги вазифаларга бағишланган мажлисида ҳам бу борада мутасаддиларга аниқ топшириқлар берилган эди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Мактабгача таълим сифати – эртанги кунимизни ҳал қиладиган масала. Мактабгача таълим соҳасини ривожлантириш фақатгина янги ташкил этилган вазирликнинг вазифаси эмас, барчамизнинг энг муҳим вазифамиз бўлиши керак”, деган сўзларини дастурга айлантирган фарғоналиклар қўшалоқ байрамлар арафасида яна бир ишга қўл уришди.

Фарғона вилояти мактабгача таълим бошқармаси ҳамда шаҳар ва туманлардаги бўлимлари томонида мактабгача таълим соҳасида қабул қилинаётган қарорлар ижросини таъминлаш, давлат мактабгача таълим муассасаларини янгидан таъмирлаш  ҳамда вилоятда нодавлат таълим муассасаларини ташкил этиш юзасидан бир қатор ишларни амалга оширмоқда. Бугунги кунда Фарғона вилоятида 795 та давлат мактабгача таълим муассасалари, 337 та (нодавлат, давлат ҳусусий шерикчилик, оилавий) мактабгача таълим муассасаси фаолият юритиб келмоқда. Вилоятдаги ушбу таълим муассасаларида жами 117202 нафардан ортиқ 3-7 ёшли болалар қамраб олиниб сифатли таълим-тарбия олиб келмоқдалар. Фарғона вилояти мактабгача таълим бошқармаси томонидан, нодавлат мактабгача таълим муассасалари тармоғини кенгайтириш мақсадида ҳар бир туман, шаҳарларда нодавлат, оилавий ҳамда давлат хусусий шерикчилик асосидаги таълим муассасалари ташкил этиш ишлари жадал суръатлар билан олиб борилмоқда.

Жорий йилнинг 6-7 май куни Фарғона вилоятида 1 та  Давлат хусусий шериклик асосида янги таълим муассасаси, 2 та янги давлат мактабгача таълим муассасаси қуриб топширилган бўлса, 2 та таълим муассасаси янгидан таъмирланиб фойдаланишга топширилди. Учкўприк  туманидаги Тожик маҳалла фуқаролар йиғинига қарашли Қўқонбой қишлоғида Давлат-хусусий шерикчилик асосида "Cheerful Kinder Garden" номли нодавлат мактабгача таълим муассасаси ташкил этилди ва тумандаги  ёш тадбиркор К.Исмоилова  бошчилигида фаолиятини бошлади. Ушбу таълим муассасаси қишлоқдаги оилаларга улкан қувонч олиб келганини тадбирда иштирок этган онахонларнинг кўзларида акс этган қувончдан ҳам кўриш мумкин. Вилоят ҳокимининг ташаббуси билан ушбу қишлоқдаги 30 нафар кам таъминланган оила фарзандларининг бепул тарбияланиши ташкил этилди. Қуввати  120 ўринли бўлган мазкур нодавлат муассасага Учкўприк туман ҳокимининг 2018 йил 24-февралдаги 394-сонли қарори билан туман заҳирасидаги ер майдонидан 5000 кв.метр жой ажратилиб, Мактабгача таълим Вазирлиги ҳамда тадбиркор ўртасида 2018 йил 10 июлда 0163/12-сон билан битим тузилган. Битимга асосан қурилиш учун 4млрд 960 млн.сўмлик лойиҳа сметаси тайёрланган бўлиб, шундан 3 млрд 720 млн. Сўм имтиёзли кредит  маблағи ҳисобидан, қолган 1 млрд 240 млн.сўм маблағ тадбиркорнинг ўз маблағи ҳисобидан қурилиб фойдаланишга топширилди.

Шунингдек, Учкўприк тумани Мактабгача таълим бўлими тасарруфидаги Фаровон маҳалла фуқаролар йиғинига қарашли Ёйилма қишлоғида жойлашган 1970 йилда қурилган 28-сонли давлат мактабгача таълим муассасаси. Мослаштирилган бинода жойлашган бўлиб, мазкур давлат мактабгача таълим муассасаси 2018 йил Давлат Инвестиция дастури асосида янгидан таъмирланиб фойдаланишга топширилди. 

Марғилон шаҳар “Косибчилик” маҳалла фуқаролари йиғинида “Соҳиб Транс” қурилиш фирмаси томонидан 6 миллиард 105 миллион сўмлик қурилиш ишлари олиб борилиб, Марғилон шаҳридаги 38-сонли мактабгача таълим муассасаси янгидан барпо этилди.Марғилон шаҳрида барпо этилган замонавий, қулай шароитларга эга бўлган муассасанинг ташкил этилганлиги, ушбу муассасага худуддаги 160 нафар 3-7 ёшли болаларни қамраб олиниши, бундан ташқари 40 нафар янги иш ўринлари яратилганлиги, бу билан аҳоли бандлигини таъминлаш имконияти пайдо бўлганлиги, худуддаги фуқаролар учун янги имкониятлар яратилганлигини эътироф этишди. Шундан сўнг меҳмонлар яратилган шарт-шароитлар ва бажарилган ишлар билан танишишди. Мактабгача таълим вазири томонидан педагог ходимларга кўрсатма ва маслаҳатлар берилди.

Шунингдек, Қўштепа туманидаги 36-давлат мактабгача таълим муассасаси ҳам янгидан қурилиб фойдаланишга топширилди.

Фарғона шаҳар ҳарбий горнизон худудида “Фарғона кристалл” қурилиш фирмаси томонидан 61-сонли мактабгача таълим муассасаси қуриб битказилди. Муассасани қуриш ишларига 6 миллиард 800 миллион сўм маблағ сарфланди. Ушбу муассаса худуддаги 160 нафар 3-7 ёшли болаларни қамраб олди ва бундан ташқари 40 нафар янги иш ўринлари яратилди. Юқоридаги очилиш маросимларида Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазири А.В.Шин, вазир ўринбосари С.Т.Турғунов, Фарғона вилояти Мактабгача таълим бошқарма бошлиғи Ю.М.Ходжаева, Учкўприк тумани ҳокими А.А.Махмудалиев, Қўштепа туман ҳокими И.Новиков, Марғилон шаҳар ҳокими М.Убайдуллоев, Фарғона шаҳар ҳокими Х.Хабибиддиновлар  иштирок этди. Болаларда ўқишга қизиқишни ҳамда ўқишга интилиш ҳиссини уйғотиш; болаларнинг ҳар томонлама ривожланиши учун интеграл таълимни ташкил этиш; шахсга йўналтирилган таълим-тарбияни амалга ошириш; болаларни халқимизнинг анъаналари асосида тарбиялаш учун шарт-шароитлар яратиш; болаларни мактабда ўқишга тайёрлашда уларнинг ота-оналари билан ўзаро ҳамкорлик қилиш ҳамда ота-оналарга амалий жиҳатдан кўмаклашиш; болаларда ижтимоий-коммуникатив, ахлоқий, эстетик сифат ва салоҳиятларни уйғотиш ҳамда ривожлантириш; болаларни соғлом турмуш тарзи билан таништириш; болаларда мустақиллик, масъулиятлилик, ташаббускорлик хислатларини шакллантиришга қаратилган ижобий ишлар вилоятнинг барча туманларида давом эттирилмоқда.

Шундан сўнг 9 май хотира ва қадрлаш кунини нишонлаш мақсадида вилоятнинг барча туман ва шаҳарларида мактабгача таълим муассасалари тарбияланувчилар ва ҳодимлари иштирокида жойларда байрам тадбирларини уюштирилиб, уруш қатнашчилари ва ватан олдидаги хизматларини бажаришда вафот этган ходимларнинг оилалари ҳолидан хабар олинди. Мактабгача таълим бошқармаси ва вилоят ҳокимлиги томонидан ташкил этилган тадбирлар барчада илиқ таассуротлар қолдирди.

Реклама ҳуқуқи асосида

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид