Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Трамп Хитойнинг яна 300 млрд долларлик маҳсулотларига бож киритишни буюрди
АҚШ президенти Дональд Трамп Хитойнинг яна 300 млрд долларлик маҳсулотларига бож киритиш ҳақида топшириқ берди. Бу ҳақда Америка савдо вакили Роберт Лайтхайзерга таяниб Reuters ва Bloomberg хабар берди.
Лайтхайзер ушбу жараён ҳақида батафсил маълумот бермаган. Янги божлар ҳақида якуний қарор ҳозирча қабул қилинмаган.
Унинг билдиришича, қайси маҳсулотларга нисбатан бож жорий этилиши ҳақидаги маълумот душанба, 13 май куни АҚШ савдо ваколатхонаси сайтига жойлаштирилади.
Бу ушбу ҳафтада Трампнинг АҚШга импорт қилинадиган Хитой маҳсулотларига нисбатан бож киритиш ҳақидаги иккинчи баёнотидир. У аввалроқ, Хитой билан савдо музокаралари арафасида ҳам ана шундай баёнот берганди.
Мавзуга оид
20:44 / 24.06.2026
Хитойнинг LineShine суперкомпютери дунёдаги энг кучли деб топилди
11:22 / 23.06.2026
UzXCMG давлат улушини сотиш бўйича Хитой компанияси билан ҳамкорлик қилинади
22:32 / 17.06.2026
Трамп Россия ва Хитойни «бутун дунёни портлатиб юбормаслик» учун ядровий келишувга чақирди
20:41 / 17.06.2026