Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Исроил Жўлон тепаликларида Трамп шарафига посёлка барпо этмоқчи
Фото: Leah Millis
Исроил ҳукумати Жўлон тепаликларида АҚШ президенти Дональд Трамп номи билан аталадиган посёлка қурилиши учун жой танлади, деб маълум қилди мамлакат бош вазири Биньямин Нетаньяху.
Исроил Трампга ушбу тепаликларни яҳудий давлатига тегишли деб тан олгани учун шу тарзда миннатдорлик билдирмоқчи.
"Мен президент Трамп шарафига аҳоли маскани қуришга ваъда бергандим. Бу маскан қурилиши учун Жўлон тепаликларидан жой топганимизни маълум қиламан", -деди Нетаньяху.
Исроил Жўлон тепаликларини 1967 йилда Суриядан тортиб олган.
Мавзуга оид
14:15
Ҳамас расмийлари гуруҳ баъзи қуролларини топширишга тайёрлигини билдирди
21:22 / 16.04.2026
Трамп Исроил ва Ливан ўт очишни тўхтатишга келишиб олганини эълон қилди
18:29 / 16.04.2026
Эрон АҚШ ва Исроилни мамлакат раҳбариятининг ўлдирилиши учун жавобгарликка тортмоқчи
11:44 / 16.04.2026