Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Туркияда парламент биносида терактнинг олди олинди
Туркия хавфсизлик хизмати мамлакат парламентида теракт содир этилишининг олдини олди, деб маълум қилди Туркия президенти маъмуриятининг жамоатчилик билан алоқалар департаменти раҳбари Фаҳреттин Алтун.
Аввалроқ TRT телеканали парламентга ташриф буюрувчилар залига икки киши кириб, қонунчилик органи ходимларини гаровга олишга урингани ҳақида хабар қилганди. Хавфсизлик кучлари уларни ўз вақтида йўқ қилишган. Улар таналарига портловчи қурилма солинган қутиларни боғлаб олган бўлишган.
Маълум қилинишича, улар "Инқилобий халқ-озодлик ҳаракати партияси - фронт" гуруҳининг аъзолари бўлган.
Ушбу гуруҳ 1978 йилда ташкил топган бўлиб, радикал марксча-ленинча мафкура йўлидан боради. Аввалроқ Туркия ҳукумати мазкур гуруҳни қатор террорчилик ҳаракатларини ташкил этишда айблаганди.
Мавзуга оид
17:32 / 19.06.2026
Туркияда ўлдирилган ўзбек аёллари: фожиа қаерда бошланяпти?
18:17 / 15.06.2026
Туркиянинг зилзиладан жабрланган Ҳатай вилоятида Ўзбекистон маҳалласи очилди
15:55 / 13.06.2026
Туркияда 3 кунда 4 нафар ўзбекистонлик вафот этди
20:23 / 12.06.2026