21:52 / 21.05.2019
19219

Хитой жанговар кемалари сони бўйича энг йирик давлатга айланди

Хитой ҳарбий-денгиз кучлари ўз жанговар кемалари сонини 300 тага етказиб қўйди. Энди Хитойда АҚШдан 13 та кўпроқ кема бор бўлиб, у жанговар кемалари сони бўйича етакчи давлатга айланди. Бу ҳақда ChinaPower таҳлилий лойиҳаси маълумотларига иқтибос келтирган ҳолда Popular mechanics нашри маълум қилди. 

ChinaPower Хитой флотини бошқа давлатлар флотлари билан таққослаган. 

Таъкидланишича, ҳозирда Хитойда 23 та эсминец, 59 та фрегат, 37 та корвет ва 76 та сув ости кемаси бор. АҚШда эса умумий ҳисобда 287 та, Россияда 83 та, Буюк Британияда 75 та ва Австралияда 48 та жанговар кема мавжуд. 

Бироқ Хитойнинг аксарият жанговар кемалари ўз соҳилларидан олисда операциялар ўтказишга мўлжалланмаган.

Хитой бор-йўғи битта авиаташувчи кемага эга, яна бир шундай кема синовдан ўтказилмоқда. АҚШда эса нақ 11 та авиаташувчи кема мавжуд. Таъкидланишича, АҚШ флоти ўз кемаларининг умумий тоннажи бўйича Хитой флотини анча ортда қолдиради.

Top