Жаҳон | 08:32 / 24.05.2019
6070
1 дақиқада ўқилади

Хитойда кичик кема тўнтарилиши оқибатида 10 киши ҳалок бўлди

Фото: CGTN

Хитойнинг Гуйчжоу провинциясида кичик кема тўнтарилиши оқибатида 10 киши ҳалок бўлди, яна 8 киши бедарак йўқолди. Бу ҳақда Хитой марказий телевидениеси маълум қилди. 

Бортида 29 йўловчи бўлган кема 23 май кечки вақт Бэйпаньцзян дарёсида тўнтарилиб кетган. Айни вақтда 11 кишини қутқаришга муваффақ бўлинган, 10 киши ҳалок бўлган, 8 киши бедарак йўқолган.

Полиция кема эгасини қўлга олган. Қидирув-қутқарув ишлари давом эттирилмоқда.

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид