Жамият | 12:27 / 27.05.2019
5522
1 дақиқада ўқилади

Бўстонлиқда аёлни тунаган ўғри аниқланиб, қўлга олинди

Шу йил 21 январь куни номаълум шахс Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманида яшовчи 59 ёшли М.Э. исмли аёлнинг уйига дераза орқали кирган.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабарига кўра, у хонадан 1 450 000 сўм пули, 500 АҚШ доллари ва 2 турдаги заргарлик буюмларини ўғирлаб кетган ҳолати юзасидан жиноят иши қўзғатилган.

Кўрилган чоралар натижасида ушбу жиноятни Қибрай тумани Қипчоқ маҳалласида яшовчи 35 ёшли Ш.Т. содир этганлиги аниқланиб, ушланган. 

Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров

Мавзуга оид