Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон Россиядан 100 миллион евролик энергетика ускуналарини сотиб олади
Ўзбекистон Россиядан 100 миллион евролик энергика ускуналари партиясини сотиб олади. Бу ҳақда «ВЭБ.РФ» раиси Игорь Шувалов давлат тараққиёт корпорацияси кузатув кенгаши йиғилиши якунлари бўйича брифингда айтиб ўтди.
«Дмитрий Медведевнинг Ўзбекистонга муҳим ташрифи кутилмоқда. Бугун биз бир-бирига боғлиқ бўлган қарорларни қабул қилдик. Биринчидан, «ВЭБ.РФ» ишлаётган мамлакатларига тегишли лимитларни белгилаш тўғрисида қарор. Бу тўққизта давлат бўлиб, Ўзбекистон ҳам ушбу рўйхатга киритилган», - деди у.
Фото: government.ru
Шуваловнинг қўшимча қилишича, Ўзбекистоннинг энергия қувватлари энергоблокларини модернизация қилиш учун Россия энергетика ускуналарини сотиб олиш мақсадида Ўзбекистон Ташқи иқтисодий фаолият миллий банкига нисбатан махсус лимит белгилаш ҳақида қарор қабул қилинди.
«Бу жуда яхши битим, сабаби бизнинг машинасозларни буюртмалар билан таъминлайди ҳамда экспорт шартномасидир. Шунинг учун бугун барча қарорлар қабул қилинди. Бизнинг ҳисоб-китобларимизга кўра, битим тахминан 100 миллион евро қийматни ташкил этади», - дея таъкидлаб ўтди у.
Жорий йилнинг апрель ойида «ВЭБ.РФ» ва «Росатом» давлат корпорацияси Ўзбекистонда атом электр станциясини қуриш бўйича лойиҳани амалга ошириш доирасида ҳамкорлик тўғрисидаги келишувга эришган.
Мавзуга оид
18:11 / 12.06.2026
Uzbekistan Airways ёнилғи танқислиги туфайли Ўзбекистондан Россияга айрим парвозларни қисқартиради
17:21 / 12.06.2026
Россия–Украина урушида фронт чизиғи: ташаббус ким томонда?
09:35 / 12.06.2026
МАКС авиакосмик кўргазмаси яна бир йилга қолдирилди
16:23 / 11.06.2026