Хорижий сайёҳлар Ўзбекистонда қанча харажат қилади?

Ўзбекистонга келган хорижий сайёҳлар ташрифи давомида ўртача ҳисобда 709 долларгача харажат қилади. Бу ҳақида Давлат статистика қўмитаси матбуот анжуманида маълум қилди.
Маълум қилинишича, мамлакатга ташриф буюрадиган чет эллик сайёҳларнинг ўртача харажатларини ҳисоблаш мақсадида Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропорти, Тошкент марказий темирйўл вокзали, Қорақалпоғистон Республикаси, Андижон, Бухоро, Самарқанд, Сурхондарё, Сирдарё, Тошкент, Фарғона ва Хоразм вилоятларининг асосий чегара божхона постларида танланма кузатув ташкил этилди.
Ўрганиш натижасига кўра, бир нафар сайёҳнинг ташриф давомидаги харажати кўраткичи 60 доллардан 709 долларгача бўлиши мумкин. Бу кўрсаткич турли давлатлардан келган меҳмонлар учун фарқланади. Хусусан, энг паст кўрсаткич Тожикистонга (60,4 доллар), энг юқори кўрсаткич эса узоқ хорижий давлатларга (709,4 доллар) тўғри келмоқда. Қирғизистондан келганлар 99,3 доллар, Қозоғистондан ташриф буюрганлар 158,3 доллар, Туркманистондан келганлар 104,6 доллар, бошқа МДҲ мамлакатларидан бўлган сайёҳлар эса ўртача 635,6 доллар харажат қилади.
Мавзуга оид

12:07 / 29.03.2025
Малайзияда "Умра плюс Ўзбекистон" зиёрат туризм пакетлари жорий қилинади

13:07 / 27.03.2025
Ўзбекистонга келаётган хорижлик сайёҳлар сони сезиларли ошди

13:48 / 11.03.2025
2025 йилда Ўзбекистонга 12 млн хорижий сайёҳ келиши кутилмоқда

14:52 / 28.02.2025