Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Бўстонлиқда ўзаро жанжал бир кишининг ўлими билан якунланди
2019 йил 28 май куни Фарғона вилояти Қува туманида яшовчи, муқаддам судланган 49 ёшли Ш.Н. маст ҳолда Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ тумани Алғабас МФЙ ҳудудида жойлашган фермер хўжалиги дала майдонида жойлашган шийпонда ўзаро жанжал оқибатида маст ҳолда бўлган таниши, Қува туманида яшаган 39 ёшли И.Н.нинг бошига кетмон билан уриб жароҳат етказган.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабарига кўра, натижада И.Н. касалхонага ётқизилган ва кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамай 29 май куни шу ерда вафот этган. Ш.Н. ушланган.
Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
20:43 / 03.02.2026
“Она, мени ўлдиришди” – тушда фош бўлган жиноят
12:28 / 24.01.2026
2025 йилда вояга етмаганлар томонидан 15 та қотиллик жинояти содир этилди
10:44 / 04.11.2025
Ўзбекистонда ёшларга нисбатан наркотик жиноятлар учун жавобгарлик кучайтирилади
16:17 / 26.10.2025