Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Нетаньяху Сурияга зарба беришга шахсан ўзи буйруқ берганини айтди
Фото: AP Photo/Sebastian Scheiner
Исроил бош вазири Биньямин Нетаньяху Жўлон тепаликлари ўққа тутилганига жавобан Сурияга зарба беришга шахсан ўзи буйруқ берганини маълум қилди.
"Кеча 1 июнда Жўлон тепаликлари ракета зарбасига учраганидан сўнг хавфсизлик масалалари бўйича йиғилиш ўтказдим. Йиғилиш давомида Исроил мудофаа армиясига кескин чора кўришга буйруқ бердим. Биз ҳудудимизга ўт очилишига тоқат қилолмаймиз ва бизга қарши ҳар қандай тажовузга янада катта куч билан жавоб қайтарамиз", - дея иқтибос келтирилади бош вазирнинг сўзларидан.
Исроил мудофаа армияси якшанба куни Суриядаги икки артиллерия ва бир зенит-ракета батареясини ўққа тутди.
SANA агентлигининг хабар беришича, исроил зарбалари натижасида уч нафар суриялик ҳарбий ҳалок бўлган, етти нафари жароҳатланган.
1944 йилдан буён Сурияга тегишли бўлган Жўлон тепаликлари 1967 йилда Исроил томонидан эгаллаб олинган.
Мавзуга оид
21:34 / 12.04.2026
Туркия прокуратураси Исроил ҳукумати раҳбарларига нисбатан 4596 йилгача қамоқ жазоси берилишини сўради
20:05 / 12.04.2026
Исроил армиясига Эронга ҳужум қилишга тайёрланиш буюрилди – ОАВ
16:16 / 11.04.2026
Исроил яна “Ҳизбуллоҳ” билан урушяпти. Мақсад нима?
09:01 / 11.04.2026