Ўзбекистон | 12:25 / 03.06.2019
13803
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон болалар ҳаёти сифати рейтингида нечанчи ўринни эгаллади?

Фото: KUN.UZ

Ўзбекистондаги болалар ҳаёти сифати 98 поғонага яхшиланди. Save The Children халқаро жамғармаси томонидан тайёрланган «Болалик қачон тугайди - 2019» (End of Childhood Index) рейтингида мамлакат 72-ўринни эгаллади.

Дунё мамлакатлари рейтингда 1 баллдан 1000 балгача бўлган даражада баҳоланди. Муаллифлар болаликнинг эрта тугашига олиб келадиган омилларни ҳисобга олади - масалан, болалар ўлими, вояга етмаган шахслар никоҳи, болалар меҳнати ва эрта ҳомиладорлик.

Биринчи ўринни Сингапур эгаллади. Шунингдек, илк ўнликдан Швеция, Финляндия, Норвегия, Словения, Германия, Ирландия, Италия, Жанубий Корея ва Бельгия жой олди.

МДҲнинг бошқа давлатлари орасида Қозоғистон 40-ўринда, Украина - 42, Тожикистон - 90, Туркманистон - 67, Қирғизистон - 94 ва Россия 38-ўринда қайд этилди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид