Погба: «Ўзимни янги жойда синаб кўриш ҳақида ўйлаяпман»
«Манчестер Юнайтед» яримҳимоячиси Поль Погба Токиодо журналистлар билан суҳбатда бўлиб, бошқа клубга ўтиш ҳақида ўйлаётганини маълум қилди.
«Ҳозир ҳар хил гап-сўзлар юрибди. Уч йилдан бери Манчестердаман, ишларим яхши кетяпти. Менда ҳам, ҳамма қатори, ҳам яхши, ҳам ёмон дамлар бўлди.
Ортда қолган мавсум унда рўй берган воқеалар билан фаолиятимдаги энг яхшиси бўлди. Ўйлашимча, ҳозир қандайдир бошқа бир жойда ўзимга машаққат чорловини қўйиш вақти келган.
Янги жойда янги синовлар – ҳозир шу ҳақда ўйлаяпман», – деган Погбанинг сўзларини келтирди The Guardian.
26 ёшли хавбекка унинг собиқ клуби «Ювентус» ва ҳамюрти Зинедин Зидан бошқарувидаги «Реал» асосий даъвогар бўлиб турибди. Аммо «Юнайтед» унинг учун 170 млн евро нарх белгилагани айтилмоқда.
Баъзи манбаларга кўра, Погба «Реал» вариантини танлаган ва «қизил иблислар» раҳбариятидан ўзини Мадридга трансфер қилишларини сўрамоқчи. У раҳбариятдан рад жавобини олган тақдирда, клубнинг янги мавсум тайёргарлигида қатнашмай, мавсумолди йиғинларини бойкот қилишга ҳам тайёр.
У, шунингдек, «қироллик клуби»га ўтгач, маоши камайишига ҳам рози.
Маълумот учун, Поль ўтган мавсумда «МЮ»нинг 47та ўйинида майдонга тушиб, 16+11 самарадорлик натижасини кўрсатди. У Премьер-лигада ортда қолган мавсумнинг рамзий терма жамоасидан жой олган.
Мавзуга оид
15:52 / 21.11.2024
Рубен Аморим — Роналду унга қўйган лақаб, янги услуб ва «МЮ»да нималарни ўзгартирмоқчилиги ҳақида
16:05 / 08.11.2024
«Олд Траффорд»да «Аморим-бол»: Янги мураббий қўл остидаги «МЮ» қандай тактик ечимлар тақдим этади?
12:26 / 04.11.2024
«Барса»ни тўхтатиб бўлмаяпти, «МЮ» ўзига келмоқда. Кун ўйинлари
16:20 / 02.11.2024