Жаҳон | 22:16 / 21.06.2019
4424
1 дақиқада ўқилади

Индонезияда гугурт фабрикасидаги ёнғинда 30 киши ҳалок бўлди 

Индонезиянинг Суматра ороли шимолидаги гугурт фабрикасида юз берган ёнғинда 30 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда Reuters ахборот агентлиги хабар берди.  

Лангкат округи раҳбарияти маълумотларига кўра, асосан фабрикада ишлаган аёллар ёнғин қурбонлари бўлган. Шунингдек, ёнғинда оналари ишига ўзи билан олган 3 бола ҳалок бўлган.

Фабрика биноси саноқли дақиқалар ичида ёниб кул бўлган, ичкаридаги одамларда омон қолишга имкон бўлмаган. Полиция фожианинг сабабини аниқлаштирмоқда.

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид